"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи

Sherzod Nurmatov
19 фев 2026, 14:45
"Манчестер Сити" келаётган ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда.

Журналист Алекс Крукнинг айтишича, "шаҳарликлар"нинг асосий мақсади — "Ньюкасл"нинг инглиз ҳимоячиси Тино Ливраменто. Клуб раҳбарияти 23 ёшли футболчини узоқ муддатли истиқболда ўнг қанот ҳимоячиси позицияси учун идеал номзод деб ҳисобламоқда.

"Ньюкасл" эса бу хавфдан яхши хабардор ва ўз активини сақлаб қолиш учун аллақачон қадам ташламоқда. Тайнсайд клуби Ливраментога яхшиланган шартлар билан янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилди. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирча "ҳаккалар" билан келажагини боғлашга шошилмаяпти: Тино янги келишувни имзолашдан ҳозирча тийилиб турибди.

Ливраменто жорий мавсум барча мусобақаларда жамоа учун 19 ўйин ўтказиб, 1 та голли пас узатган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo Sports