

"Фулхэм" "Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Оскар Боббни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Манбаларга кўра, клублар футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ лондонликлар ҳали расмий таклиф йўлламаган. Футболчига Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳам қизиқиш билдирган. Боббнинг яқин келажакда "шаҳарликлар"ни тарк этишига Антуан Семенью ва Савио каби ўз позициясидаги рақобатчиларнинг мавжудлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Клубнинг жорий мавсумидаги 15 та ўйинида Оскар Бобб битта гол узатмасини амалга оширган. Transfermarkt сайтининг маълумотларига кўра, ҳужумчининг ҳозирги бозор нархи 25 миллион еврони ташкил этмоқда.




