Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози

Sherzod Nurmatov
13 янв 2026
Жамоа собиқ ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик камида мавсум охиригача вақтинчалик бош мураббий лавозимида Даррен Флетчерни алмаштиради.

Кэррик МЮда 2006-2018 йиллар давомида ўйнаган, жамоа сафида 464 ўйин ўтказиб, 18 та совринни қўлга киритган. Фаолиятини якунлагандан сўнг 44 ёшли Кэррик МЮ мураббийлар штабига қўшилган.

2022-2025 йилларда Майкл Чемпионшипда иштирок этувчи "Мидлсбро" жамоасининг бош мураббийи бўлиб ишлаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic