"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди

Alisher Ostonov
18 янв 2026
Клаудио Эчеверри 2025/26 йилги мавсум охиригача ижара асосида "Жирона"га ўтди.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси мавсумнинг биринчи қисмини "Байер"да ўтказганидан сўнг, ҳамкор клуб сафига қўшилди. Футболчининг Бундеслига жамоасига ижараси муддатидан олдин тўхтатилди.

Аргентиналик футболчи 2024 йилнинг январида "шаҳарликлар" билан шартнома имзолаган, шундан сўнг 2025 йилнинг февралигача "Ривер Плейт"да ижарада қолганди.

Эчеверри манкунианликлар сафида учта ўйин ўтказган ва "Байер" сафида 11 та ўйинда майдонга тушган.


Alisher OstonovMuallif
Manba: mancity.com