Малайзия. "Террангану"дан супер камбэк, Шоаҳмедовдан эса...

Mirjalol Normatov
8 мар 2020
Кеча Малайзия чемпионатининг 2-тури доирасидаги "Кедах" - "Террангану" учрашуви бўлиб ўтди.

Қайд этиш керак, унда меҳмон жамоа супер камбэк намойиш қилди ва 3:1 ҳисобидаги мағлубиятни 3:4 ҳисобидаги ғалаба билан тугатишди. Қувонарли жиҳати шундаки, 3:1дан кейин "Террангану" урган барча 3 голнинг ҳаммуаллифи Санжар Шоаҳмедов бўлди.

"Кедах" - "Террангану" 3:4

Голлар: да Сильва (2, 0:1), Алвеш (19, 1:1), Шерман (22, 2:1), Кипре (62, 3:1), да Сильва (64, 3:2), да Сильва (82, 3:3), да Сильва (84, 3:4).

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ҳамюртимиз 90 дақиқа мобайнида жамоа таркибида бўлди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

"Террангану" илк турда ўз майдонида "Перак"ка 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўшанда Санжар учрашувда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia