Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2025, 13:44
Бир неча кун олдин "Андижон" билан хайрлашган Максим Шацких фаолиятини Қирғиз Республикасида давом эттириши мумкин.

Шацкихга Қирғизистон олий лигаси дебютанти "Азия" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Тенгелбес Мусаев ўз Телеграм каналида эълон қилди. Томонлар музокараларни бошлаб юборишган.

Шацких "Андижон" бош мураббийи сифатида барча мусобақаларда жами 24 та ўйин ўтказди. Уларнинг 5 таси ғалаба, 9 таси дуранг ва 10 таси мағлубият билан якун топди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://t.me/tengelbes