Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?

Sherzod Nurmatov
17 май 2024
Хабарингиз бор, 18 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади.

Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри Украина вакили, WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик билан тўқнаш келади. Унда оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони аниқланади. 

Жанг олдидан "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ижтимоий тармоқларда ватандоши Александр Усикка омад тилади ва ундан ғалаба кутишини айтиб ўтди.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia