Mағлубият кечирилмади! "Ал Насср" раҳбарияти мураббийни ҳайдаб юборди

Khoja
18 авг 2024, 09:03
Кеча "Ал Насср" Саудия Арабистони Суперкубогида "Ал Ҳилол"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Бу мағлубиятни "Ал Насср" раҳбарияти кечирмади ва жамоа бош мураббийи Луиш Каштруни ишдан олди. Бу ҳақида Alyaum нашри маълум қилди.

Энди клуб директори Иброҳим Ал Муҳаддиб жамоага янги бош мураббий изламоқда.

Маълумот учун, Каштру саудияликларни 2023 йилдан бери бошқариб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионатининг илк турида "Ал Насср" "Ал Риёд" жамоасига қарши 22 август куни баҳс олиб боради.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com