

Операция муваффақиятли ва ҳеч қандай асоратларсиз ўтди.
Клуб футболчига тез орада соғайиб кетишини ва яқинлашиб келаётган ФИФА Жаҳон чемпионатига қадар майдонга қайтишини тилайди.
Жорий мавсум 40 ёшли футболчи "Милан" сафида жами 36 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 3 та ассист бор.



