Луис Суарес 19 дақиқа ичида хет-трик қайд этди

Omonjon To`xtamirzayev
10 ноя 2023
Бразилия А Серияси 33-тури доирасида "Гремио" сафарда "Ботафого"ни (4:3) мағлубиятга учратди.

"Гремио" ҳужумчиси Луис Суарес ушбу баҳсда хет-трик қайд этди. Учта гол уриш учун уругвайликка 19 дақиқа етарли бўлди. Форвард 50, 54 ва 69-дақиқаларда тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

Бу Суареснинг "Гремио" сафидаги иккинчи хет-трики. Аввалгиси январь ойида клуб сафидаги дебют учрашувда юз берганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia