Луческу кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб билади?

Sherzod Nurmatov
28 апр 2021, 23:19
Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи Мирча Луческу ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарни дунёнинг айни пайтдаги энг яхши футболчиси деб билишини айтди.

"Энг футболчи Роналду ёки Месси эмас. Ҳозир энг кучлиси – бу Неймар. У соғлом ва яхши формада бўлса, Мбаппедан ҳам кучлироқ. Неймар Роналдога ўхшайди. У фақат футбол ҳақида ўйласа, энг зўри саналади", – деди Луческу. 

29 ёшли Неймар ушбу мавсумда ПСЖ таркибида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 9 та голли пас берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttosport