"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
24 янв 2025
"Локомотив" 5-26 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсум учун йиғинлар ўтказади.

Тайёргарликнинг ушбу босқичида "темирйўлчилар" 6та назорат баҳсида қатнашади. Ҳозирча 3та рақиб аниқ: Россиянинг "Уфа", Грузиянинг "Колхети" ҳамда "Телави" жамоалари.

"Яна бир қанча жамоалар билан музокаралар давом этмоқда. Бу борадаги янгиликлар эълон қилиб борилади", - дейилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати