"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди

Administrator
12 фев 2026, 01:50
Янги мавсум учун тайёргарликни Анталияда давом эттираётган "Локомотив" йиғин доирасидаги бешинчи назорат ўйинини ўтказди.

Руминиянинг "АСА Таргу Муреш" жамоаси рақиблик қилган баҳсда "Локо" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этган бўлса, Сардор Мирзаев ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди.

"Локомотив" - "АСА Таргу Муреш" 3:2

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (31, 55), Сардор Мирзаев (40) - Окан Чатзитерзоглоу (80), Криштиану Магурешан (90).


AdministratorМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати