Локателли "Ювентус" билан шартнома имзолаш учун Туринга келди

Alisher
18 авг 2021, 15:18
"Сассуоло" ва Италия терма жамоаси хавбеки Мануэль Локателли тиббий кўрикдан ўтиш ва "Ювентус" билан шартнома имзолаш учун Туринга келди.

Бу ҳақда "кекса синьора" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Олдинроқ, Турин клуби Локателли билан 5 йиллик шартнома имзолаши, трансфер нархи эса 35 миллион еврони ташкил этиши маълум бўлганди.

Ярим ҳимоячи "Сассуоло" таркибида 2019 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. 23 ёшли ўйинчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: juventus.com