Ло Чельсо Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

Sherzod Nurmatov
9 ноя 2022
"Вильярреал" ҳужумкор ярим ҳимоячи Жовани Ло Чельсо сон қисмидан олган жароҳати туфайли Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧда Аргентина терма жамоаси сафида бўлмайди.

Бу ҳақда "Ole" нашри хабар қилди.

Шифокорлар бир қатор текширувлардан сўнг футболчи сонининг орқа мушаклари операция қилиниши лозимлиги бўйича қарор чиқаришди.

Ло Чельсонинг ўзи мундиалда иштирок этиш учун тиббий аралашувни кечиктиришни хоҳлади ва ҳаттоа даволаниш харажатларини ўзи тўлашга тайёр эди, аммо унга бу катта таваккал эканлиги тушунтирилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ole