

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, Мерсисайд жамоаси ўз таркибида 25 ёшли франциялик футболчини қўшиб олмоқчи.
Терьенинг "Ренн" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Форвард бунга қадар "Лион", "Лилль" ва "Страсбург" жамоаларида ҳаракат қилган.
Мартен Терье ўтган мавсум "Ренн" таркибида Франция чемпионати доирасидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 3та ассист қайд этди.



