

Франция терма жамоаси футболчисининг Англия чемпиони билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида тугайди, аммо "Ливерпуль" раҳбарияти марказий ҳимоячи билан янги битим имзолашга умид боғламоқда.
Манбага кўра, Англия клуби билан шартномани узайтириш Конате учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда, гарчи у ҳақиқатан ҳам "Реал" вакиллари билан эҳтимолий трансфер бўйича гаплашган бўлса-да.



