

Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бундай катта клуб билан шартномамни узайтирганимдан жуда хурсандман ва фахрланаман. Бу ерда яна кўп йиллар қолишим мумкинлигидан хурсандман.
Мен дарҳол клубнинг, шунингдек бош мураббийнинг ишончини ҳис қилдим. Шу сабаб менга осон бўлди. Оиламга ҳам бу ер ёқади. Биз бу ерда деярли уч йилдан бери яшаяпмиз, шунинг учун мен ҳамма нарсани биламан. Бу ерда эканлигимдан хурсандман”, — деди Гравенберх.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 23 ёшли ярим ҳимоячи билан янги келишув 2032 йилгача мўлжалланган.



