

Ушбу баҳс "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекер учун аҳамиятли бўлди — у Премьер-лигада муҳим маррага етди.
Бразилиялик посбон учун бу ўйин Англия Премьер-лигасидаги 250-учрашув эди. 33 ёшли дарвозабон 2018 йилдан бери мерсисайдликлар сафида тўп тепиб келмоқда.

Ўйин Сандерленд шаҳридаги "Стэдиум оф Лайт" стадионида ўтказилди ва "қизиллар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



