"Ливерпуль" А Сериядан ҳимоячи сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
9 апр 2026
"Аталанта" аъзоси Марко Палестра Европа футболида энг талабгир ёш ҳимоячилардан бирига айланди.

"TEAMtalk" нашри "Ливерпуль" бу ёзда италиялик футболчини сотиб олишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Даъвогарлар қаторида "Барселона" ва "Ньюкасл" ҳам бор.

Ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайдиган, аммо чап қанотда ҳам самарали тўп тепа оладиган 21 ёшли италиялик ҳозирда "Кальяри"да ижарада ўйнамоқда.

Бу мавсумдаги ўйинлари, жумладан, барқарорлиги, ҳужумкорлиги ва ҳимоядаги мустаҳкамлиги унинг трансфер бозоридаги мавқеини оширди.

Манбаларнинг таъкидлашича, Бергамо клуби ўз тарбияланувчисини камида 45 миллион еврога баҳолайди ва уни узоқ муддатли актив ёки фойдали савдо сифатида кўради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk