Лиам Росеньор: "Ҳатто сеҳргар ҳам бунча вақтда жамоани мен истагандек қилиб бера олмайди"

"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор халқаро танаффус жамоанинг фойдасига ишлагани борасидаги саволга жавоб берди.

"Бу ерга келганимдан бери фақатгина бир марта кетма-кет икки кун давомида тўлиқ таркибга машғулот ўтказдим.

Ҳаттоки сеҳргар ҳам бунча вақт ичида жамоани мен истагандек қилиб бера олмайди.

Январь ойида келадиган исталган мураббий 10 ҳафта ичида 20 ўйин ўтказади. Шу давр мобайнида Сиз жамоа билан танишишингиз ва ҳолатга баҳо беришингиз керак. Бу исталган одам учун қийинчилик туғдиради. Мен эса вақтдан тўғри фойдаланишга ҳаракат қиляпман.

Жамоани қандай кўришни истаётганимни биламан. Бу вақт талаб қилиши мумкин, аммо бу қисқа муддатли мақсадларга эришиш ҳисобига бўлмайди", - деди Росеньор.


Манба: BBC