Левандовски Ла Лигада Роналду ва Фалькаонинг натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
4 сен 2022, 09:00
Ла Лига 4-турида “Барселона” 3:0 ҳисобида “Севилья” устидан зафар қучди.

Учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйган Роберт Левандовски мавсум стартидан ўрин олган 4-ўйинида 5-голини урди. 

XXI асрда мусобақадаги илк мавсумидаёқ бундай натижага фақатгина икки футболчи – Криштинау Роналду (2009) ҳамда Радамель Фалькао (2011) эришганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta