

Ҳамюртларимиз Шерзод Темиров ва Марлен Чобанов тўп тепадиган "Арбил" "Ал Карма" меҳмони бўлди. Қизиқарли ўтган беллашувда "Арбил" рақибини 3:2 ҳисобида енгди. Темиров 35-дақиқада жамоасининг ўйиндаги биринчи голига муаллифлик қилган бўлса, Чобанов эса ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг Ироқ чемпионатидаги голлари сони 16 тага етди ва тўпурарлар пойгасида етакчиликни сақлаб қолди.



