

Маълумотларга кўра, 31 ёшли франциялик футболчи "Шаньдун Лунэн" билан музокара ўтказмоқда. Айни дамда музокаралар муваффақиятли давом этяпти. Футболчи "Марсель" билан шартномани бекор қилиш учун клуб раҳбарияти билан ҳам мулоқот қиляпти.
Олдинроқ Диарра "Марсель" бош мураббийи Руди Гарсияга клуб сафида ўйнашга тайёр эмаслигини айтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Франция чемпионатининг 11 та учрашувида иштирок этди.



