Ла Масия муваффақияти сабабчиларидан бири ишдан бўшатилди
Aslanov Jasurbek
18 июл 2018, 16:32
"Барселона"нинг услубият бўйича директори Хоан Вила Бош истеъфога чиқарилди.
Каталония клуби спорт директори Пеп Сегура Бошни ишдан бўшатди. 40 йил давомида клубда фаолият юритган мутахассис Ла Масия муваффақиятининг сабабчиларидан бири эди. У Хави ва Серхио Бускетс каби ақлли футболчиларни етиштириб чиқарган.