

Унинг мураббийлар штаби ҳам Ла Лига клубидаги фаолиятини тўхтатди.
Луис Каррион жамоа бошқарувига атиги 2 ой олдин келганди. У жамоани 8 ўйинда майдонга бошлаб тушди ва бирорта ҳам ғалабага эришмади: 4 та дуранг ва 4 та мағлубият.
"Реал Овьедо" 16-турдан кейин Ла Лигада қолиш учун кураш зонасида жойлашган — 19-ўрин ва 10 очко.



