17-дақиқада мезбонлар сардори Коке ҳисобни очди. Лукас Белтран 63-дақиқада аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Захирадан майдонга тушган “Атлетико” афсонаси Антуан Гризманн 74-дақиқада ажойиб гол уриб, жамоасига ғалабани тақдим этди.