"Крузейро" футболчиси машинасида 200 метр баландликдан қулади

Mirjalol Normatov
28 июн 2020, 12:30
Бразилиянинг "Крузейро" футболчиси Энрике йўл транспорт ҳодисасига учради.

"Globo Esporte" хабарига кўра, хавбек машинасида 200 метр баландликдан қулаган, қувонарли томони у тирик қолган. Гап шундаки, Энрике машинасида жарликка қулаган бўлса-да, бирор жойига тан жароҳати етмаган.

Энрике шок ҳолатига тушиб қолгани учун ҳозирда ҳодиса ҳақида батафсил гапира олмаяпти.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globo Esporte