Кройфф "Барселона"дан кетмоқда

Mirjalol Normatov
16 май 2023, 20:33
"Барселона" спорт директори Йорди Кройфф 30 июнь куни ўз лавозимини тарк этиши маълум қилинди.

Каталония клуби матбуот хизмати Кройфф ушбу мавсумда якунига етадиган шартномасини узайтирмаслигини маълум қилди. Мутахассис "Барселона" президенти Жоан Лапортага бошқа чақирувларни қабул қилиш истаги борлигини айтган.

Олдинроқ "Барселона" директори Матеу Алемани ҳам клубдан кетиши борасида расман маълумот берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com