

Даниялик футболчининг сўзларига кўра, у ҳозирги клубида қолишдан умидвор. Кристенсеннинг "Барселона" билан шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.
"Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ. Ростини айтсам, ҳали аниқ билмайман. Мен эътиборимни ўйнашга ва жамоага ёрдам беришга қаратганман. Агентларим вақти келганда ҳаммасини ҳал қилади", – деди ҳимоячи.
29 ёшли Кристенсен жорий мавсум барча мусобақаларда 10 ўйинда майдонга тушди.



