Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди

Alisher Ostonov
3 янв 2026
АЗ клубининг нидерландиялик 19 ёшли ярим ҳимоячиси Кес Смит Мадриднинг "Реал" клубига ўтишга рози бўлди.

Манбаларга кўра, трансфер 2026 йилнинг ёзида расмийлаштирилади. Смит Европанинг энг яхши ёш ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Бу мавсумда Кес Смит АЗ сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та ассист қайд этди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: TEAMtalk