

"Кобби Майну — фантастик футболчи. Унда улкан истеъдод ва катта қобилият бор. У жуда муҳим ўйинларда майдонга тушиб, ўзини кўрсата олди. Мен ундан янада кўпроғини кутаман", – деди Кэррик.

Эслатиб ўтамиз, МЮ учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Майну ўйинда энг юқори баҳолардан бирини олди.
Кэррик учун бу "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатидаги илк ўйин бўлди.
22-турдан сўнг жамоа 35 очко билан АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.



