"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади

Khoja
22 фев 2026
Янги мавсум олдидан ўз олдига катта мақсадларни қўлган "Каттақўрғон" навбатдаги футболчи билан келишди.

Самарқанд жамоаси "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси Исак Мартинс билан шартнома имзолади. Исак қанот ҳужумчи амплуасида ҳаракат қилади.

20 ёшли футболчи "Флуминенсе" U20 сафида 24 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришган.


KhojaМуаллиф
Манба: @PenaltyNarzulla