

"Вазият аниқ. Ҳозирча ҳеч нарса расман тасдиқланмаган, аммо шундай бўладиганга ўхшайди. Рақобатдан қўрқиш? Ҳеч қандай қўрқув йўқ. Биз жамоадош бўламиз. Жамоадаги ўрин учун кураш бизни янада кучлироқ қилади", – деди Карвахаль Трентнинг яқин орада келиши ҳақида.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 26 ёшли Трент мадридликлар билан 5 йиллик, 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Англиялик футболчининг трансфер баҳоси 75 млн еврони ташкил қилади.



