Каннаваро молиявий муаммо сабаб "Гуанжоу"ни тарк этди

Alisher
24 сен 2021
"Гуанжоу" бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз лавозимини тарк этди.

48 ёшли италияликнинг кетишига Хитой клубининг жиддий молиявий муаммолари сабаб бўлди.

Каннаваро "Гуанжоу"ни 2017 йилдан бери бошқараётган эди.

Жамоа жорий мавсум A гуруҳ турнир жадвалида 30 очко жамғарган ҳолда, иккинчи ўринда бораётган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sohu