Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"

Alisher Ostonov
29 окт 2025, 23:07
"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев "Бухоро" (1:0)га қарши Ўзбекистон кубоги финалидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кеча ҳам қийин ўйин бўлиши ҳақида айтган эдим. Ўйин бир голгача давом этадиган эди, шундай ҳам бўлди. Барчани табриклайман" - деди Камолиддин Тожиев финалдан сўнг.

"Барча мухлисларимизни табриклайман. Ўйин қийин кечди ва бундай бўлишини билардик. Ўзимизга керакли натижани қўлга киритдик", - деди Ҳожиакбар Алижонов.


Ҳожиакбар Алижоновга савол

— Баҳсли эпизодлар нима сабабдан келиб чиқди?

— Мен ҳам тушунмадим нега бундай тўполон қилишганини. Менимча, бундай футбол ўйнаш яхши эмас.

— Башар Ресан нега бугун захирада қолдирилди?

— Ўтган ўйин тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланган эди. Бу сафар тайёр футболчиларни майдонга туширдик. Башар "Хоразм"га қарши ўйинда кўп куч йўқотганди.

— Башар Ресан қизил карточка олганда сизда "Б" план бормиди?

— Йўқ. Четлатиш ҳақида ўйламагандик. Бир ўша вазиятда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Агар четлатиш бўлганида, захирадан яна бир ҳимоячини майдонга туширишга тайёр эдик ва ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилардик.


Ҳожиакбар Алижоновга савол

— Шаҳбоз Жўрабеков билан майдонда кўп тўқнаш келдингиз. Икки футболчи ўртасидаги бундай шиддатли ўйинга нима сабаб бўлди?

— Жўрабеков бош мураббий кўрсатмасини бажарди деб ўйлайман. Майдонда чоғимиз рақиб бош мураббийи менга яқинроқ ўйнаш кераклигини маслаҳат берди. Менимча, шу сабаб. Қийин бўлди.

— Бир вазиятда сиз ва Хомяков ўртангизда мулоқот бўлди. Ўша вазиятда қандай мулоқот кечди?

— Бу футболдаги оддий бир ҳолат. Хомяков ўз фикрини айтди, мен эса ўзимнинг фикримни билдирдим.

— "Бухоро"нинг бекор қилинганини голининг такрорини кўрдингизми?

— Йўқ, ҳали кўрганим йўқ. Ёрдамчилар айтиши бўйича иккита офсайд бўлган экан.

— Мураббий сифатидаги дастлабки совринни қўлга киритдингиз. Раҳбарият бугунги соврин учун қандай рағбатлантириш ваъда қилди?

— Ҳали ҳеч ким бу ҳақда гапирмади.

— Йил бошида жамоада эмас эдингиз. Бош мураббий сифатидаги илк совринни ютдингиз. Бугунги ўйиндан сўнг нималарни ҳис этдингизми? Қандай ҳиссиётлар ўтди?

— Ҳозир энг бахтли инсонман, очиғи. Бу жуда катта ютуқ ва мен жуда хурсандман. Йигитларга раҳмат айтаман. Сенлар ўзларинг имконият бермасаларинг, ҳеч ким сенларни енга олмайди деб айтиб келаман.



— Ҳожиакбар Алижонов

"Докторимизга ҳам раҳмат. Илтимос, ушбу сўзларимни эътибордан четда қолдирманглар. Ушбу гап ўзларига етиб борсин"


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia