

Кейсуке Хонда ва "Витесс" ўртасидаги имзоланган шартнома мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
"Витесс"да ҳозирда футболчига бегона бўлмаган мутахассис Леонид Слуцкий ишламоқда. Кейсуке 2010-2013 йиллар давомида ЦСКАда ўйнаган пайти айнан бош мураббий Слуцкий бўлган.
Хонда "Витесс" таркибига терма жамоанинг тез орада бўлиб ўтадиган ўйинларидан сўнг бориб қўшилади.
"Витесс" 12 турдан сўнг Голландия чемпионатида 5-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Хонда бир вақтнинг ўзида Камбоджа терма жамоаси бош мураббийи ҳам саналади.


