Жорий мавсум АПЛни тарк этган илк жамоа маълум

21 апр 2026, 07:20
"Вулверхэмптон" АПЛ 33-туридан кейин Англия Премьер-лигасини тарк этди.

Бу ҳолат "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм Юнайтед" ўртасидаги ўйин дуранг (0:0) билан тугагандан кейин содир бўлди.

Беш тур қолганида "бўрилар"нинг ҳисобида атиги 17 очко бор. 17-ўринда турган "болғачилар" "Кристал Пэлас" билан дуранг ўйнади ва 33 очко тўплади. Шу тариқа Уэст-Мидлендс графлиги жамоаси жорий мавсум якунларига кўра элитани сақлаб қолиш учун математик имкониятни йўқотди.

Ҳозирда аутсайдерлар зонасида "Тоттенхэм Хотспур" (31 очко) ва "Бёрнли" (20 очко) ҳам бор.


Манба: Championat.com