Жои Бартон: Марк Хьюз расво мураббий

10 янв 2018, 23:00
“Бёрнли”нинг собиқ ўйинчиси, “Сток Сити”даги ёмони натижалари сабаб истеъфога чиқарилган мураббий Марк Хьюз борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Марк Хьюз менга ёқмайди. Мен уни яхши мураббий деб ўйламайман. У билан “Куинз Парк Рейнжерс”да ишлаганман. “КПР”да у билан ҳаммаси расво бўлган. Марк “Сток”ни ҳам шундай қилди. Жамоа у билан олдинга қадам ташламади, Марк ўйинчиларнинг маошига кўп пул сарфланишига сабабчи бўлди, аммо жамоани кучли қила олмади”.

Эслатиб ўтамиз, “Сток Сити” ҳозирда АПЛда 22 та ўйин ўтказиб, 18-ўринни эгаллаб турибди.



Манба: Championat.com