

40 ёшли хавбек АПЛда 2002 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Ўша йили у "Лидс" таркибида 6 ўйинда иштирок этган.
2025 календарь йилида Милнер "Брайтон" таркибида АПЛнинг 11 ўйинида қатнашди. 2026 йили у жамоаси таркибида "Бёрнли" ҳамда "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда майдонга тушди.
У фаолияти давомида "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Унинг жамоаси билан келишуви 2026 йил ёзида якунига етади.



