

Чоршанба оқшомида "Арсенал" сафарда "Вулверхэмптон" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Аслида "Арсенал"нинг чемпион бўлишини истайман. Чунки чемпионнинг ҳар хиллиги лига учун яхши. Шунда сўнгги 3 йилда лигани уч хил жамоа ютган бўларди.
Бироқ мен бирор жамоа катта фарқ билан олдинга ўтиб кетишини истамасдим. Шу сабабли натижадан мамнунман. Олдинда бизни ҳаяжонга солувчи ўйинлар кутмоқда. Лигада интрига сўнгги тургача сақланиб қолинади. Бу Премьер-лига учун ҳам яхши", - деди Каррагер.



