

Январь бошида польшалик форвард “Женоа”га қайтиш эҳтимоли борлигини айтилганди. Шунингдек, “Ювентус” захира варианти сифатида “Герта” аъзосининг номзодини кўриб чиқмоқда. Трансфер амалга ошса, қарама-қарши йўналишга туринликлар сафида ўзини кўрсатолмаётган Федерико Бернардески йўл олиши мумкин.
25 ёшли Кшиштоф Пёнтек жорий мавсум клуб сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришди.



