Жеко Францияга йўл олиши мумкин

Alisher Ostonov
17 янв 2026
"Париж" "Фиорентина" ҳужумчиси Эдин Жекога қизиқиш билдирмоқда.

Парижликлар аллақачон 39 ёшли босниялик билан музокара ўтказган. Аввалроқ, "Париж" устози Стефан Жилли Жеко билан Босния ва Герсеговина терма жамоасида ишлаган.

Transfermarkt портали футболчининг нархини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Бу мавсумда Жеко барча мусобақаларда 18 та ўйинда 2 та гол урди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: L'Equipe