Жалолиддиновга "нон бермаган" футболчи “Локомотив”дан кетди

Eldor Akmurzayev
19 янв 2021, 21:15
Сербиялик ҳимоячи Слободан Райкович келиши муносабати билан “Локомотив” легионерлар лимитини сақлаб қолиш учун Жасур Жалолиддиновни футболчилар қайдномасидан чиқариб, кейинчалик “Тамбов”га ижарага берганди.

Райкович “темирйўлчилар” сафида 9 ўйинда майдонга тушди ва клуб мазкур баҳсларда ғалаба қозонолмади. Шу тариқа, томонлар келишган ҳолда шартномани бекор қилишга қарор қилди.

31 ёшли футболчи жорий мавсум РПЛда 5 баҳсда майдонга тушиб, 2 бор огоҳлантирилди ва битта қизил карточка олди. У москваликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Бунгача эса у "Перужа" сафида тўп тепган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fclm.ru