Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси "Верона"ни бошқаради

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022, 12:34
"Верона" матбуот хизмати Сальваторе Боккетти бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берди.

Бу лавозимда у ишдан бўшатилган Габриэле Чоффини алмаштирди. Вероналиклар 9 турдан кейин мусобақа жадвалида тушиб кетиш ҳудудида ва А Серия турнир жадвалида атиги 18-ўринни эгаллаб турибди.

35 ёшли Боккетти бунгача "Верона" ёшлар жамоасини бошқарган, шунингдек, асосий жамоа бош мураббийи Игор Тудорнинг ёрдамчиси ҳам бўлган. Футболчи сифатида Италия терма жамоасида 5 та ўйин ўтказган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: hellasverona.it