Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2026
Италия Кубоги 2025/2026 мавсуми чорак финалидан ўрин олган "Наполи" — "Комо" учрашуви бўлиб ўтди.

Неаполь шаҳридаги "Диего Армандо Марадона" стадионида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугади. Пенальтилар сериясида эса меҳмонлар ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида "Комо" ярим ҳимоячиси Мартин Батурина ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада "Наполи" ярим ҳимоячиси Антонио Вергара мувозанатни тиклади. Белгиланган вақтда ғолиб аниқланмаганидан сўнг, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ва унда "Комо" футболчилари аниқроқ ҳаракат қилди.

11 фев 2026, 01:00
Napoli — Como
1 – 1
Пен. сериясидан сўнг



Шу тариқа, "Комо" жамоаси мусобақа ярим финалига йўл олди.

Маълумот учун, Италия Кубогининг амалдаги соҳиби — "Болонья" ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсум финалида "Милан"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia