Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди

Alisher Ostonov
28 дек 2025
Эрон Про лигаси 15-тур доирасидаги "Истиқлол" — "Гол Гохар" бўлиб ўтди.

Меҳмонлар ўйинчиси Пуря Шаҳрабади 37-дақиқада мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба олиб келди.

Мезбонлар сафида ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов узоқ вақтдан сўнг қайдномага қайтди, ҳимоячи Рустам Ашурматов эса сариқ карточкалари кўпайиб кетганлиги сабаб бугунги ўйинни ўтказиб юборди.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia