"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?

Sherzod Nurmatov
26 июн 2025, 13:11
Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси матбуот котиби Гўкхан Йилмаз ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевга қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

"Жамоамиз скаутлари билан гаплашдим, улар ҳозирча бундай ташаббус йўқлигини айтишди", – деди Йилмаз.

Файзуллаев ўтган мавсум ЦСКА сафида 39 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 8 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Аввалроқ ЦСКАга янги бош мураббий тайинланган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс