

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биринчи навбатда мағлубият учун жамоамиз мухлисларидан узр сўрайман. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун футболчиларимиз қўлдан келган барча ишни амалга оширишди. Бу - футбол, битта вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Учрашувни такрор кўриб чиқиб хатоларни таҳлил қиламиз. Футболда ютқазмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Барибир бир кун келиб ҳамма мағлуб бўлади. Энди бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз.
- Рустам Ашурматов билан Игорь Сергеев агар ФИФА рухсат "Нефтчи"га келиши мумкин экан. Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Бу бўйича менда аниқ маълумот йўқ, буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Шу боис ҳеч нарса дея олмайман.

- Жамоангизда иккинчи-учинчи режалар кўзга ташланмади.
- Бу гапга қўшилмаган бўлардим. Иккинчи режамиз икки нафар ҳужумчи билан узун паслар орқали ўйнаш эди. Буни амалга оширдик, лекин вазиятларни голга айлантира олмадик. Керак пайтда фақат бир нафар таянч ярим ҳимоячиси билан ўйнадик. Кўп эътиборни ҳужумга қаратдик.
- Жамшид Искандеровни алмаштириш нима билан боғлиқ бўлди? Чунки "Пахтакор" чуқур ҳимояга ўтганди ва бу пайтда сизга ижодкор футболчи керак бўларди. Лекин сиз Искандеровни алмаштирдингиз.
- Искандеровнинг захирага олиниши жисмоний ҳолати билан боғлиқ эмас, чунки футболчимиз оптимал формада. Шунчаки "Пахтакор" қарши ҳужумда ўйнашга ўтганидан сўнг биз иккинчи ҳужумчини майдонга тушириб узун паслар орқали ҳужум ташкил қилишга қарор қилдик ва иккинчи ҳужумчини тушириш учун Искандеровни алмаштирдик. Чунки майдон марказида Йовович эндигина майдонга тушганди, агар Жокични алмаштирганимизда таянч ярим ҳимоясида футболчисиз қолардик. Шу боис ягона йўл сифатида Искандеровни захира олдик.
- Икром Алибоев бугун кўринмади.
- Алибоев ўйинолди машғулотларда жароҳат олди, шу боис қайдномага киритмадик.
- Бошқа жароҳат олганлар йўқми?
- Йўқ қолган барча соппа-соғ.



