

Янги шартнома 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
Иско — "Валенсия" тарбияланувчиси. У фаолияти мобайнида "Малага", "Реал" ва "Севилья" жамоаларида ҳам ўйнаган. Иско 2023 йилдан бери "Бетис" сафида 69 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 18 та голли узатма берган.

Ярим ҳимоячи "Реал"даги фаолияти уч марта Испания чемпионати, бир марта Испания Кубоги ва уч марта Испания Суперкубогини ютган. Халқаро миқёсда эса тўрт марта Чемпионлар Лигаси ва ФИФА Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, шунингдек, уч бор УEФА Суперкубогида ғолиб чиққан.



